Хотин-қизларга грантлар бериш тажрибасини янада кенгайтирамиз – Президент
Ўзбекистонда хотин-қизлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириши имкониятлари янада кенгаяди. Бу ҳақда ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маросимда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Тадбирда президент мамлакат таълим тизими хусусида фикрларини билдирди. Жумладан, давлат раҳбари хотин-қизларга имтиёзли давлат грантларини ажратиш тажрибасига алоҳида тўхталди.
«Буюк давлат арбоби Индра Гандининг «Битта қизни ўқитсангиз, бутун оилани ўқитган бўласиз», деган сўзларини, албатта, ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шунинг учун жорий йилда қишлоқ жойларда яшаётган кам таъминланган оилаларга мансуб қизларимиз олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида давлат гранти асосида ўқишлари учун 940та ўрин ажратдик.
Ўйлайманки, қизларимиз учун яратилган бундай қўшимча имконият яна юзлаб оилаларга билим, маърифат нурини олиб киради. Бу эса ўз навбатида ёш қизларимизнинг келажакда жамият учун муносиб касб эгалари бўлиб камол топишига пухта замин яратади.
Биз бу борадаги ишларимиз кўламини бундан кейин ҳам янада кўпайтириб борамиз. Бу бизнинг биринчи тажрибамиз. Албатта, жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари, жамоатчилик тавсияси асосида ушбу ҳаракатни амалга оширдик. Агарда бу йўналишда ҳақиқат, адолат тамойиллари ишласа, грантлар сонини 2-3 баравар оширишга тайёрмиз», деди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

15:07 / 03.05.2025
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

17:22 / 02.05.2025
Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

16:15 / 02.05.2025