Ўзбекистон | 09:46 / 23.11.2021
855
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги корхона 171 нафар ишчи ва хизматчиларига бир неча ойдан буён маош бермаётгани айтилди

Фото: Kun.uz

Ижтимоий тармоқларда “МУБОРАК-ЭКО ХАЁТ” МЧЖ томонидан ходимларга бир неча ойдан буён ойлик иш ҳақи берилмаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Хабарлар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганишга кўра, “МУБОРАК-ЭКО ХАЁТ” МЧЖ томонидан фуқаро Т.Шомирзаев ва МЧЖнинг 171 нафар ишчи ва хизматчиларининг 2021 йил август ойи иш ҳақлари тўлиқ, сентябр ойи иш ҳақидан 55 фоиз миқдоридаги иш ҳақлари жорий йилнинг 28 октябр куни тўлаб берилгани маълум бўлган.

Шунингдек, МЧЖ томонидан фуқаро Т.Шомирзаевнинг 2021 йил сентябр ойи иш ҳақининг 45 фоизи ва октябр ойи иш ҳақи жами 1 миллион 711 минг сўм ҳамда жамиятнинг 171 нафар ишчи ва хизматчиларининг 222 миллион 275 минг сўм миқдоридаги иш ҳақлари Меҳнат кодексининг 154-161-моддалари талабига кўра тўлаб берилмагани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур иш ҳақларини ундириш масаласида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

Мавзуга оид