Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец ўзининг BYDʼсини миллий жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга совға қилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўзига совға қилинган BYD Song Plus Champion ҳибрид автомобилини жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларига жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани учун BYD автомобиллари совға қилинди. Машиналар калитини шахсан президент Шавкат Мирзиёев Қатар билан ўйиндан сўнг футболчиларга топширди.
Таъкидлаш жоиз, Бобур Абдухолиқов мундиал саралашининг сўнгги босқичида Ўзбекистон сафида 4 та ўйинда қатнашди, у Шимолий Кореяга қарши баҳсда ассистни амалга оширган бўлса, БАА билан ўйинда пенальти ишлашга муваффақ бўлганди. ОКМК аъзоси Ислом Тўхтахўжаев эса миллий жамоанинг сўнгги икки ўйинига чақирилганди. Аммо давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхатидан Абдухолиқов эмас, балки Тўхтахўжаев ўрин олган эди.
Ўз навбатида Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец эса ўзига совға қилинган BYDʼни миллий жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга совға қилди.
Мавзуга оид
12:00 / 03.12.2025
BYD E-Mobility Festa 2025: ATTO 8 расмий тақдимоти ва кенг кўламдаги тадбирлар дастури
19:00 / 02.12.2025
BYD аккумулятор тизимидаги хавфли нуқсон туфайли қарийб 90 минг автомобилни қайтариб олади
19:00 / 12.11.2025
BYD’да ўтказилган синов: “мих билан тешиб кўриш” тести
15:00 / 10.09.2025