Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот институтлари ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ қуйидагилар ташкил этилди:
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.
Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилган ҳолда Миллий марказ тизимига ўтказилди.
Миллий марказ тизимига ўтказилган илмий-тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш станциялари ва участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжат билан тизимга кирадиган барча 15 та илмий-тадқиқот институтларининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
Мавзуга оид
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
22:17 / 13.12.2025