Ўзбекистон | 23:47 / 14.03.2023
24074
1 дақиқада ўқилади

Президент танқидидан сўнг Сурхондарёда йўлни таъмирлаш ишлари бошланди 

111 км узунликдаги йўл бетонлаштирилади.  

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўзи автомобил бошқариб, Бойсун-Денов йўналишидаги йўл сифатини танқид қилган эди. Мазкур йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди. 

Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобил йўлининг умумий узунлиги 111 километр бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандиҳон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.  

Бугунги кунда қурилиш объектида асосий ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган. 

Мавзуга оид