Ўзбекистон | 13:30 / 19.05.2019
8904
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Академиясининг янги биноси очилди

16-17 май кунлари Бош прокуратура Академияси томонидан «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ва таълим салоҳиятини ошириш: мавжуд тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Тадбирда илм-фан ва таълим соҳасидаги 50дан зиёд хорижий экспертлар, шунингдек 21 давлат ва 11 халқаро ташкилотларнинг амалиётчилари иштирок этишди.

Конференция дастурига мувофиқ, амалий машғулот ва масофавий таълим учун барча зарур шароитлари мавжуд бўлган Бош прокуратура Академиясининг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Икки томонлама учрашувлар якунида Халқаро (IACA) ва Малайзия (МАСА) коррупцияга қарши курашиш академиялари, Туркия Адлия академияси, Украина прокуратурасининг Миллий академияси, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг прокурор ходимларини касбий тайёрлаш марказлари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришилди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид