Ўзбекистон | 11:41 / 04.01.2019
5550
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ўз кучини йўқотган деб топиш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;

маъмурий процесс иштирокчиларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва ҳоказо);

жабрланувчининг аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;

маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;

жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;

маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади.

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 декабрга қадар қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид