Жаҳон | 19:50 / 13.03.2018
9188
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Энди Тиллерсон «бироз бахтиёр» бўлади

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳисоблашича, собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсон истеъфодан кейин ўзини бахтиёр ҳис қилиши мумкин. Бу ҳақда у Сан-Диегодаги чиқиши вақтида айтиб ўтди.

«Менимча, Рекс энди бироз бахтиёр бўлади», деган Трамп ўзининг қарорига изоҳ бера туриб.

Бугун Трамп Рекс Тиллерсонни АҚШ Давлат котиби лавозимидан олди ва унинг ўрнига Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпеони тайинлади.Майк Помпео ўрнига унинг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жина Хэспел МРБнинг янги директори бўлди.

Бундан аввалроқ Оқ уй Трамп Тиллерсонни КХДР билан музокаралар арафасида жамоасини янгилаш мақсадида ишдан бўшатганини маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид