Самара областида тўпланган ўзбекистонликлар учун лагер-обсерватор ташкиллаштирилди
Россиянинг Самара областида Ўзбекистонга қайтиш учун чегараларнинг очилишини кутаётган ўзбекистонликлар орасида коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида улар учун лагер-обсерватор ташкиллаштирилди.

Фото: tvsamara.ru
Бу ҳақда област маъмурияти хабарида маълум қилинди.
“Област маъмурияти ушбу фуқароларнинг ўзини изоляциялаши масаласини ҳал қилиш ва коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида воқеа жойида лагер-обсерватор ташкиллаштиришига тўғри келди”, дейилган хабарда.
Област маъмуриятида таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари чегаралар очилгани ҳақидаги нотўғри маълумотларга таяниб чегараолди ҳудудига келганлар.
Чегарада тўпланган ўзбекистонликлар Қозоғистон орқали ўтиш учун йўлак ташкиллаштирилишини илтимос қилишмоқда. Айни вақтда бу масала бўйича бирор қарор қабул қилинмаган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Россия-Қозоғистон чегарасидаги мавжуд вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг турли минтақаларидан автотранспорт воситаларида чегарага келишаётгани ва Ўзбекистонга қайтиш учун Қозоғистон ҳудуди орқали йўлак яратилишини талаб қилишаётгани маълум қилинганди. Бироқ Россия ички ишлар вазирлиги ходимлари уларни карантин киритилган Оренбург области Первомайск районига қўйишмаяпти ва улар Самара областининг Большечерниговка районида қолишмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57
-
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди
Жаҳон | 21:40
-
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
Жамият | 20:47
Мавзуга оид

20:13
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

15:07 / 03.05.2025