Ўзбекистон | 12:25 / 15.03.2019
57699
2 дақиқада ўқилади

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводида қурилиш тўхтади

Фото: oilnewsagency.com

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтатилди, деб маълумот бермоқда «Нефтегазинвест» директори ўринбосари Ҳусниддин Тўраев.

«Ҳозирда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган», — деб баёнот берган у.

Тўраевнинг айтишича, завод қурилишини қайта бошлаш Бухоро ва Фарғонадаги нефтни қайта ишловчи заводларида модернизация ишлари якунланиши билан боғлиқ. У лойиҳа концепциясида ўзгаришлар бўлганига изоҳ бериб ўтган.

«Бухоро ва Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш бўйича қарор қабул қилинган. Заводлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича концепция 2013-14 йиллардаёқ ишлаб чиқилганди. Айни пайтда ишни амалга оширувчи лицензиатлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Биз модернизация ҳисобидан Евро-5 стандарти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни кўзлаяпмиз. Бундан кейин Жиззах НҚЗга оид масалалар ҳал қилинади», — дейди у.

2,2 миллиард долларга баҳоланган Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи 2021 йилда ишга тушгач, йилига 3,7 миллион тоннадан зиёд мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан зиёд авиакеросин, 300 минг тонна бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариши айтилганди. Заводни «Газпром»нинг шуъбаси — Enter Engineering қуриши кўзда тутилган эди.

2017 йил апрелида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида «бу янги завод, ҳеч шубҳасиз, нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасидаги ноёб саноат объектларидан бирига айланиши» таъкидланган эди. 

Аввалроқ Жиззах вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган яна бир лойиҳа — Peugeot-Citroen автозаводи қурилиши ҳам тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу автозавод 2019 йил январидан микроавтобус ва енгил тижорий авто ишлаб чиқаришни бошлаши керак эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди