Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бошқа мутасаддилар ҳам маҳаллаларга кириб боришлари керак» — президент Наманган вилояти ҳокими маҳаллага кўчиб боргани ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев барча ҳудудлар раҳбарлари маҳаллаларга кириб бориши кераклигини таъкидлаб, бу борада Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовни намуна сифатида келтирди.
«Ҳокимлар менинг вакилларим, лекин мен «Шодиёна» ва «Бунёдкор» маҳаллаларига борганимдан кейин ўзимга кела олмаяпман. Ахир бу давлатга хиёнат!
Ҳозир Наманган вилояти ҳокими маҳаллага бориб яшаяпти. Ҳар куни унинг ёнига 40-50 нафар аёллар келишяпти. Чунки уларнинг муаммолари билан йиллар давомида ҳеч ким шуғулланмади. Худди шундай энди бошқа мутасаддилар ҳам маҳаллаларга кириб боришлари керак.
Ишламаганларни менга аямай кўрсатинглар, шахсан назорат қиламан. Худди ўзингизнинг аёлингиз, қизингиз, онангизга бўлган муносабатни ўйлаб кўринглар. Олти ой муддат ичида мўътабар аёлларимизнинг муаммоларини ечиб бериб ўзимизни кўрсатишимиз шарт. Менга рақамлар керак эмас, масаланинг ечимини кўрсатинглар, халқни рози қилинглар», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент айни вақтда Ўзбекистонда 9 минг аёл нотурар жойларда яшаб келаётганини айтиб ўтган.
«Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ишлаш мақсадида мутлақо янги тизим яратилди, «аёллар дафтари» жорий этилди. Жойларда бевосита 6,4 миллион аёллар билан мулоқот қилиш орқали 9та мезон асосида ушбу дафтарга 433 минг нафар аёл киритилиб, электрон база шакллантирилди.
Шундан 253 минг нафари – ишсизлар, 44 минг – тиббий, 48,5 минг – ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтожлар, 37 минг – боқувчисини йўқотган, 33,5 минг – ногиронлиги бўлганлар (шундан 4,5 минг – уй-жойини таъмирлашга муҳтож), 9 минг – нотурар жойда яшовчилар, 8 минг – ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёлларни ташкил этади. Ҳар бир ҳоким ўзи учун ёзиб олсин – 9 минг аёл нотурар жойда яшаб келяпти», деган давлат раҳбари аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
10:59 / 19.09.2025
Норин тумани ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025