Президент: «Аёл фарзанди бахтли бўлса, асл бахтни ҳис этади»
Бугун, 6 март куни пойтахтдаги “Конгресс-ҳолл”да 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
“Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бошқарув тизимида аёлларнинг улуши 33 фоизга етди. Юртимиз бўйича бир ярим мингга яқин хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Хусусан, ташкилотчи ва ташаббускор опа-сингилларимиз 6та туманда ҳоким вазифасида, юзлаб ҳудудларимизда ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимларида самарали фаолият кўрсатмоқда.
Ана шундай катта салоҳиятни ошириш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг иштирокини кучайтириш мақсадида, 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди.
Муаммолар бўйича манзилли иш олиб бориш учун мутлақо янги тизим – “Аёллар дафтари”ни жорий этдик. Кейинги 3 ойда республика комиссияси томонидан ушбу “дафтар”га киритилган 80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланди. Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан салкам 17 минг нафар хотин-қизга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Аёл фарзанди бахтли бўлса, асл бахтни ҳис этади. Биргина “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 126 мингга яқин аёлларга имтиёзли кредитлар берилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қарийб 215 минг оилага 6 триллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Деярли 55 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди. “Беш муҳим ташаббус” доирасида чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар аёллар бандлиги таъминланди.
Уй-жой сотиб олиш учун 1 250 нафар опа-сингилларимизга қарийб 22 миллиард сўмлик бошланғич бадаллар тўлаб берилди.
Жорий йилда ҳам ушбу хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни кеча янги қарорни имзоладим. Унга кўра, жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда. Бундан буён Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди”, – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:16 / 24.12.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
09:27 / 24.12.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
13:58 / 20.12.2024