Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қатор иссиқхоналарда филтр ўрнатилмагани аниқланди
Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар ва вилоятдаги иссиқхоналар фаолиятини текшириш бўйича тунги рейдлар ўтказмоқда. Қатор объектларда атроф-муҳитга зарарли ташламаларга оид қоидалар бузилгани аниқланди.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Текширувлар давомида, жумладан, Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «Ҳасанбой гузари» МФЙ ҳамда Қибрай туманидаги «Парвоз» МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхоналар қозонхоналарида филтр ўрнатилмагани маълум бўлди. Бу ҳолатлар атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқариш билан боғлиқ талаблар бузилиши сифатида баҳоланди.

Аниқланган қоидабузарликлар бўйича иссиқхоналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мутасаддилар маълум қилишича, ўрганишлар давом этмоқда, қонунбузарликлар бўйича қонуний чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026