Текширувлар давомида, жумладан, Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «Ҳасанбой гузари» МФЙ ҳамда Қибрай туманидаги «Парвоз» МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхоналар қозонхоналарида филтр ўрнатилмагани маълум бўлди. Бу ҳолатлар атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқариш билан боғлиқ талаблар бузилиши сифатида баҳоланди.

Аниқланган қоидабузарликлар бўйича иссиқхоналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мутасаддилар маълум қилишича, ўрганишлар давом этмоқда, қонунбузарликлар бўйича қонуний чоралар кўрилади.