Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: Жорий йил охирига қадар республиканинг барча ҳудудлари банкомат ва пластик карталар билан таъминланади
21 апрель куни пойтахтимиздаги "Медиа Холл" мажлислар залида вазирлик ва идоралар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирокида Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чорак натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 1 март куни "Тараққиёт стратегияси" маркази расман ўз ишини бошлаган.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири - жамоатчилик ва давлат идоралари ўртасида ўзига хос кўприк ролини бажариш. Шу саъй-ҳаракатлар натижасида ўтказилган бугунги тадбирда халқ вакилларининг саволлари давлат идоралари ходимларига етказилди. Хусусан, "Kun.uz" мухбири Марказий банк раис ўринбосари Шохруҳ Шоаҳмедовга банкоматлар ҳақидаги савол билан юзланди:

"Ҳеч кимга сир эмас, юртимизда банкоматлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Уларнинг бартараф этилиши бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?"
Марказий банк вакили бугунги кунда банкоматлар билан таъминлаш жараёни жадал суръат олгани, бу борада чоракма-чорак ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Шунингдек, "1 мартдан ҳамма жойда терминал ишлаётгани"ни қувонч билан қайд этди.
"Бундан ташқари республика ҳудудида жорий йил охирига қадар банкоматлар, пластик карталар ва бошқа қурилмаларни олиб келиш режага киритилган, булар ҳаммаси амалга оширилади. Бу ишларни амалга ошириш учун қатор идораларга имтиёзлар берилди", - дея сўзларини якунлади Марказий банк раис ўринбосари.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
11:11 / 29.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймасининг нархи 10,8 миллион сўмдан ошди
21:51 / 28.01.2026
Yangi Bank'ни сотиш масаласи ҳам кўрилган, лекин инвестор топилмаган — Ишметов
11:27 / 28.01.2026