Иқтисодиёт | 13:20
1151
2 дақиқада ўқилади

«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов

Марказий банк раиси Темур Ишметов Paynet Xolis орқали махсус QR-код жорий этилиши атрофидаги вазиятга изоҳ берди. «Битта ёки иккита ташкилот бу ишни амалга ошириши бўйича қарор қабул қилинмаган. Бошқа тўловларни амалга оширувчилар ҳам ўзининг инфраструктурасидан келиб чиқиб бу ишни қилиши мумкин», деди у.

Фото: Kun.uz

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилганлар учун уларнинг фаолиятини рақамлаштириш орқали соддалаштиришни назарда тутувчи махсус ҳуқуқий режим жорий этилди. Kun.uz мухбири «QR-кодни ҳозирча фақат битта иловада расмийлаштириш мумкин, бу янги монополия пайдо бўлганини англатмайдими?» деган савол билан Марказий банк расмийларига юзланди.

Регулятор раҳбарининг таъкидлашича, битта ёки иккита ташкилотга бу бўйича алоҳида ҳуқуқ берилмаган, бошқа тўлов ташкилотлари ҳам имкониятдан фойдаланиши мумкин.

«Биз молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз. Финтех стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича бизга юклатилган вазифа ҳам шундан иборатки, уларнинг сонини кўпайтириш ҳамда кўрсатаётган хизматлари турини ошириш. Шу сабабли хизмат кўрсатувчи стартапларни ошириш тарафдоримиз. Битта ёки иккита ташкилот бу ишни амалга ошириши бўйича қарор қабул қилинмаган. Бошқа тўловларни амалга оширувчи ташкилотлар ҳам ўзининг инфраструктурасидан келиб чиқиб бу ишни қилиши мумкин. Биз ёрдам беришга тайёрмиз», деди Тимур Ишметов. 

Достон Аҳроров
Муаллиф Достон Аҳроров

Мавзуга оид