Иқтисодиёт | 22:01 / 08.09.2022
54874
1 дақиқада ўқилади

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасидаги овозлар текшириб чиқилади

Фуқаролар томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани юзасидан эътирозлар билдирилмоқда. 

Молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” жараёнида овозлар шубҳали тўпланган деб топилган лойиҳалар бўйича текширув ўтказади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётганлиги юзасидан эътирозлар билдирилмоқда. 

Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шубҳали тўпланган овозлар деб топилган лойиҳалар бўйича Молия вазирлиги томонидан ушбу мурожаатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилади.

Ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёни муддати тугагач, барча овозлар қайта текшириб чиқилади.

Маълумот учун, овоз бериш жараёнлари 17 сентябрга қадар давом этади.

Мавзуга оид