Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
Вилоят депутатлари жисмоний шахслар учун тарифни 38,6 фоизга, юридик шахслар учун эса 12 фоизга оширишга қарор берди. Янги тарифлар 1 апрелдан кучга киради.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши 24 март кунги қарори билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун янги тарифларни тасдиқлади.
Тарифлар жисмоний шахслар учун 38,6 фоизга, юридик шахслар учун 12 фоизга кўтарилади. Янги тариф 1 апрелдан кучга кириши белгиланди.
- Амалдаги тариф – аҳоли хонадонлари учун киши бошига ойига 7000 сўм (ҚҚС билан 7840 сўм). 1 апрелдан эътиборан тариф 9700 сўм (ҚҚС билан 10 864 сўм)ни ташкил этади.
- Юридик шахслар учун эса 1 м3 чиқиндини олиб кетиш хизмати амалда 74 000 сўм (ҚҚС билан 82 880 сўм). Бу тариф 1 апрелдан бошлаб 82 880 сўм (ҚҚС билан 86 890 сўм)ни ташкил этади.

Мазкур тарифлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда қуйидаги санитар тозалаш корхоналарига тааллуқли:
“Zero Waster” МЧЖ, “Zangiota Obodon” МЧЖ, “Angren Bunyod Fayz” МЧЖ, “Rahnamo Servis” МЧЖ, “Ohangaron Sanitariya Tozalash” МЧЖ, “Тошкент вилояти Тоза ҳудуд” ДМ.
Мавзуга оид
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
08:35 / 22.03.2026
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
18:22 / 21.03.2026
Марказий банк сўровномаси: ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган
17:11 / 21.03.2026