Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Astana самолёти билан рўй берган ҳодисада уч ўзбекистонлик жароҳат олди
2023 йил 2 январь куни Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича КC128 рейсини амалга ошириш чоғида Air Astana авиакомпаниясининг самолёти Чимкент парвозларни бошқариш маркази ҳудудида 350 (10 600 м) баландликда кучли турбулентликка учради.
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14.35 да ҳавога кўтарилган. Аirbus А321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 16.45 да Олмаота аэропортига қўнган. Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машиналари аэропортда кутиб олган.
Ҳаво кемаси қўнганидан сўнг 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган ва улар Олмаотадаги шифохоналардан бирига кўрикдан ўтиш учун юборилган.
Олинган маълумотларга кўра, кўрикдан сўнг синган тан жароҳатлари қайд этилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилгач, йўловчилар касалхонага ётқизишдан бош тортишган.
Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу факт ваколатли органлар томонидан текширилади ҳамда натижалари бўйича кейинроқ қўшимча ахборот берилади.
Мавзуга оид
17:58 / 21.01.2026
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025