Тошкентда «Тез ёрдам» ҳайдовчиси яна ҳужумга учради
Беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «Тез ёрдам» ходимлари калтаклангани акс этган видео тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса жорий йил 27 феврал куни тонгда Сергели-4 даҳасида рўй берган.
«Соат 03:25 ларда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали CALL-марказига Сергели тумани 4-даҳасидаги хонадонларнинг биридан чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг мурожаат тегишлилиги бўйича тумандаги 8-бўлимга узатилгач, ТТЁ бригадаси ходимлари — шифокор Т.А. ва фельдшер Х.О. белгиланган манзилга саноқли дақиқалар ичида етиб борган.
Калтакланиши оқибатида жиддий тан жароҳати олган 1979 йилда туғилган бемор аёл А.А.га «103» бригадаси томонидан дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, фельдшер Х.О. беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб, уни зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига олиб бориш кераклигини айтган.
Шу пайт беморнинг таниши, 1990 йилда туғилган фуқаро К.А. уни гўёки А.А.га яхши қарамаётганликда айблаб, фельдшерга таҳдид қилган. Қолаверса, муштумзўр фуқаро тиббиёт ходимини ҳимоя қилган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси, 1970 йилда туғилган Т.С.ни уриб, унга жиддий тан жароҳати етказган», дейилади вазирлик хабарида.
Оқибатда жабрланган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Текширувлар натижасида у «Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, бурун юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» дастлабки ташхиси билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозир бемор белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажаларни олмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан 33 ёшли фуқаро К.А. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

12:10 / 16.03.2025
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

14:32 / 25.01.2025
Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди

20:27 / 13.12.2024