Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШга бориши учун “Бизнес” визасини расмийлаштириб бериши мумкинлигини айтгани аниқланган.
У мазкур хизмат эвазига 75 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик, ҳамда 28, 211-моддалари, яъни пора бериш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











