«41та ҳолатда қурилиш объектлари тендерсиз бериб юборилган» — Хоразмда мансабдорларга нисбатан жиноий иш очилди
Хоразм вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдорлари 2,7 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда.

Иллюстратив фото /OC Media
Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар ҳақида Kun.uz`га маълумот берди.
Унга кўра, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда, вилоят «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари томонидан, тендер савдоларисиз 41та ҳолатда компания раҳбарининг раислигидаги ички танловлар асосида, қурилишда муҳим аҳамиятга эга техника воситалари, молиявий аҳволи, ишчи кучи ва бошқа имкониятлари бўлмаган пудратчи ташкилотларга қурилиш объектларни топширишиб, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳужжатларда қўшиб ёзиш орқали, 2019-2020 йилларда жами 2,7 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Наманганда 544 млн сўмлик кредит пуллар талон-торож қилингани аниқланди
Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Тўрақўрғон филиали собиқ бошқарувчиси Ш.Б., «M.Т.А.» МЧЖ раҳбари Ғ.Т. ва бошқалар 2020 йил январь-март ойларида 19 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз, уларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатларни расмийлаштириб, АТБ «Агробанк» Тўрақўрғон филиалига тақдим этиб, мазкур ҳужжатлар асосида жами 544 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағини банк кассасидан нақд пул шаклида олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ш.Б., Ғ.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Наманган шаҳрида 5 гектар ерни сотмоқчи бўлган фермер қўлга тушди
Наманган шаҳрида фуқаро А.Т. ўзининг «М.С.» фермер хўжалигига тегишли бўлган 5 гектар ер майдонини фуқаро М.Ж.нинг номига боғ ташкил этиш учун, танишлари орқали туман ҳокими қарорини чиқартириб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 85 млн сўм талаб қилиб, шундан
4 000 доллар ва 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбир Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
-
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025