Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь ойида Ўзбекистон қанча олтин сотди?
2020 йил январь ойида Ўзбекистон экспорт таркибида олтиннинг улуши 38,1 фоизга тенг бўлди
Фото: Akio Kon/Bloomberg
2020 йил январь ойида Ўзбекистон 489,8 миллион долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь ойига нисбатан ўсиш 60,3 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь ойида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 38,1 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Аввалроқ, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми қарийб 30 млрд долларга етгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:26 / 06.05.2026
Нега марказий банклар рекорд суръатларда олтин сотиб олмоқда?
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
21:32 / 01.05.2026