Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оилада тўрт нафар эгизак туғилди
Эгизакларнинг бир нафари қиз, уч нафар ўғил бола. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оила тўрт нафар фарзандли бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
29 ёшли аёл Республика ихтисослашган она ва бола илмий-амалий маркази Самарқанд вилояти бошқармаси филиалида илк туғуруқда 4 нафар эгизак фарзандни дунёга келтирган.
Маълум бўлишича, эгиз фарзанд кўрган Муниса Бекмирзаева ва Фаррух Пўлатовлар оиласи 10 йил фарзанд кутишган.
Болаларнинг бир нафари қиз, уч нафари ўғил бола. Ҳозирда она ва болаларнинг умумий аҳволи қониқарли. Шифокорлар томонидан уларга барча зарурий ёрдам берилмоқда.
Мавзуга оид
19:42 / 19.02.2026
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026