Ўзбекистон | 09:42 / 08.04.2026
1528
1 дақиқада ўқилади

DFC Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блек билан учрашув ўтказганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинган.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз постида ёзишича, DFC Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади. Шунингдек, корпорация инвестициявий хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши орқали истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.

Унинг қайд этишича, учрашувда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги ташаббусларни амалга ошириш ва қўшма механизмларни ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан бирга, Саида Мирзиёева жорий йилда қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди. Ушбу платформа орқали Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва хусусий сармоясини кенгроқ жалб этиш кўзда тутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид