Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Миссия” номли видеороликлар сериясининг навбатдаги қисми тақдим этилди.
Унда Администрация раҳбарининг куни кеча АҚШга қилган расмий сафари, шунингдек, аввалроқ БААнинг Абу-Даби шаҳрида Шайх Зойид номидаги 2026 йилги “Инсоний биродарлик” мукофоти соҳибларини аниқлашда Мирзиёева ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этгани ҳақида сўз боради.













