Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди
Ҳодиса “Камаз” автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида содир бўлган. Портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилган.
Қарши туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат бугун соат 15:45 да Қарши тумани Дашт маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Қарши” автомобил йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида кузатилган. “Камаз-512” автомобилдан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида ёнғин юзага келган.
4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб борган ҳамда ёнғин соат 16:00 да ўраб олиниб, соат 16:45 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида шохобча биносининг 22 метр квадрат майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026