Ўзбекистон | 18:10 / 02.12.2025
6080
1 дақиқада ўқилади

Хитой «Самарқанд-2028» сунъий йўлдошини учиради

Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Фото: Shutterstock

Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга «Самарқанд-2028» номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессини рамзий маънода ифодалайди. Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» хабар берди.

Қайд қилинишича, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида шу ҳақдаги меморандум имзоланган.

Таъкидланишича, меморандумга кўра ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев хузурида «Самарқанд-2028» сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш ишларининг бориши кўриб чиқилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид