Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
Конференция дастлаб 17-20 июн кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Исроилнинг 13 июн куни Эронга ҳужуми ортидан қолдирилган эди.
Фото: AP / EDUARDO MUNOZ
Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат ечимини яратиш йўллари муҳокама этиладиган Фаластин бўйича халқаро конференция БМТнинг Ню-Йоркдаги қароргоҳида 28-30 июл кунлари бўлиб ўтади.
Конференцияга ҳамраислик қиладиган Франция ва Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий ваколатхоналари БМТга аъзо давлатларга таклифнома жўнатди.
«Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат барпо этиш бўйича юқори даражадаги халқаро Фаластин конференцияси 28-30 июл кунлари бўлиб ўтади», — дейилади мактубда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси резолюцияси билан ташкил этилган Фаластин бўйича халқаро конференция дастлаб 17—20 июн кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Исроилнинг 13 июн куни Эронга ҳужуми ортидан у қолдирилди.
Мавзуга оид
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026
Германия ТИВ раҳбари Гренландия масаласи туфайли АҚШга БМТ низомини эслатди
08:08 / 08.01.2026
АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда
13:19 / 03.01.2026