Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда
Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилотдан чиқариш ҳақида меморандумни имзолади, шу жумладан 31 таси — БМТ шафелигидаги тузилмалардан. АҚШ президенти маъмурияти уларни “исрофгарчиликка йўл қўядиган, самарасиз, зарарли” деб ҳисоблайди.
Фото: REUTERS/Evelyn Hockstein
АҚШ президенти Доналд Трамп меморандум имзолади, унга кўра, АҚШ 66 та халқаро ташкилотдаги аъзолигини тўхтатади. Бу ҳақда Оқ уйнинг X’даги микроблогида 7 январ, чоршанба куни маълум қилинди.
Қайд этилишича, АҚШ чиқадиган ташкилотлардан 31 таси БМТ шафелигида, 35 таси эса ушбу бутунжаҳон ташкилотидан ташқарида фаолият юритади. Оқ уй маълумотида айтилганидек, уларнинг барчаси “энди АҚШ манфаатларига хизмат қилмайди”.
Бу ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати Оқ уй сайтида келтирилган. Унда, жумладан, қуйидагилар бор:
- Украина Илмий-технологик маркази (УИТМ) — оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган;
- Венеция комиссияси;
- БМТ бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масаласи бўйича махсус вакили офиси;
- БМТ Демократия жамғармаси ва бошқалар.
Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг ушбу мавзуга оид баёнотида айтилишича, Доналд Трамп маъмурияти мамлакат аъзолиги тўхтатилаётган ташкилотларни “исрофгарчиликка йўл қўядиган, самарасиз, зарарли”, “ёмон бошқариладиган”, “такрорланувчи (ортиқча)” ёки “бизнинг (АҚШнинг — таҳр.) давлат суверенитетимизга, эркинликларимизга ва умумий фаровонлигимизга таҳдид солувчи” деб баҳолаган.
Мавзуга оид
13:30
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02