Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дизел ёнилғиси нархи 15 фоизга арзонлашади
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқовнинг маълум қилишича, 2024 йилда 680 минг тонна дизел ёнилғиси фермер хўжаликларига етказиб берилади. Шунингдек, ушбу маҳсулотнинг биржага қўйиладиган нархлари 15 фоизга арзонлаштирилади.
Фото: Depositphotos
Дизел ёнилғиси нархи 15 фоизга арзонлашади ва ишлаб чиқариш 200 минг тоннагача оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқов маълум қилди.
«Давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар белгилаб берилди. Асосий ишлардан бири таннархни камайтириш. Бу борадаги асосий харажатлардан бири дизел ёнилғиси билан боғлиқ. «Ўзбекнефтгаз» олдига 2024 йилда 680 минг тонна дизел ёнилғисини сифатли ва арзонлаштирилган нархларда фермер хўжаликларига етказиб бериш вазифаси қўйилди. Ушбу вазифани бажариш таъминланади. Биз 2024 йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизел ёнилғисини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.
Биз дизел ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизга камайтириш бўйича ҳамма чораларни кўряпмиз. Ушбу маҳсулотнинг сифати ва ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун янгича тартиб ўрнатамиз. Бу тартиб орқали ҳудудлар кесимида «Ўзбекнефтгаз»нинг марказий аппарати ва нефтбазалари, бундан ташқари фермерларга хизмат кўрсатувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги масъулларнинг алоҳида масъулиятини белгилаб берамиз», деди Баҳодир Сиддиқов.
Мавзуга оид
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
12:30 / 12.12.2025