Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмаджон Одилов оламдан ўтди
Таниқли жамоат арбоби Аҳмаджон Одилов бугун 92 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақдаги хабар Kun.uz нинг бир неча манбаси томонидан маълум қилинди.
Аҳмаджон Одилов 1925 йилнинг 1 майида Наманган вилояти Поп туманининг Ғурумсарой қўрғонида дунёга келган. 1960-70-йилларда Поп туманидаги Ленин номли колхоз раиси бўлган. 1970-йиллар охирида Поп тумани агросаноат комплексига раҳбарлик қилган. 1980-йиллар ўртасида СССР прокуратураси терговчилари Гдлян ва Иванов томонидан «Пахта иши» бўйича айбланиб қамалган ва Бутирка қамоқхонасида ўтирган.

Ўзбекистон мустақилликка эришишганидан сўнг — 1991 йилнинг декабрида қамоқдан озод этилган. 1993 йилнинг 26 июнида Қўқон шаҳар суди уни 5 тонна минерал ўғитлар ўғирлаганликда айблаб, 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Кейинчалик совет даврида қилган иқтисодий жиноятлари учун яна 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Умумий ҳисобда у яна 16 йил қамоқда ўтириб, 2008 йилнинг 5 июнида 83 ёшида озодликка чиққан эди.

Аҳмаджон Одилов Шароф Рашидов билан
У собиқ иттифоқ даврида социалистик меҳнат қаҳрамони, уч карра Ленин ордени, октябрь революцияси ордени билан тақдирланган.
Мавзуга оид
08:02 / 06.09.2024
Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов вафот этди
17:13 / 18.11.2023
«Лойиҳада пастроқ қурилиши керак бўлган» – Тошкент телеминораси нега режадан баландроқ қурилганди?
12:45 / 29.07.2023
«Ундан ҳатто Брежнев ҳам қўрққан» – «Пахта иши» ва Афғон уруши ташкилотчиси Андропов нега Рашидовга қасдлашиб қолганди?
16:17 / 05.11.2022