“Шароф Рашидов – сиёсатчи ва дипломат” деб номланган фотокўргазмада собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистонга қарийб чорак аср раҳбарлик қилган Шароф Рашидовнинг ташқи сиёсий фаолияти акс этган. Жумладан, бу ерда давлат арбобининг 1950–1983-йиллардаги расмий ва хориж сафарларида олинган ноёб ҳамда кам учрайдиган фотосуратлари намойиш этилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, фотокўргазманинг очилиш маросимида сенаторлар, таниқли олимлар, маданият, санъат намоёндалари, зиёлилар ва кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Шароф Рашидов билан ҳамнафас бўлган, ҳозир пенсияда бўлган тарихчи олимлар, сиёсатшунослар, фахрий журналистлар иштирок этишган.








Суратларнинг бирида Шараф Рашидовни Кубанинг афсонавий етакчиси Фидел Кастро билан кўриш мумкин. Фотосурат Кастронинг 1963 йил май ойида собиқ иттифоққа ташрифи чоғида олинган.





























