Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Путинни табриклади
Фото: РИА Новости / Илья Питалев
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга Корея Япония ҳукмронлигидан озод этилганлигининг 73 йиллиги муносабати билан табрикнома йўллади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Ким Чен Ин табрикномада президент ва «дўст» мамлакат фуқароларини қутлади, шунингдек, Путинга «қудратли Россияни қуриш бўйича масъулиятли ишда янада катта муваффақиятлар» тилади.
«Ҳар икки мамлакат фуқаролари ҳар куни оғир урушда умумий душманга қарши елкама-елка кураш олиб борганига оид анъана - бу КХДР билан Россия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг энг мустаҳкам асосидир. У икки томонлама муносабатларни янги давр талаблари асосида янада ривожлантириш учун асосий омил бўлиб хизмат қилади», - дейилади телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ядросизланиш бўйича АҚШнинг «босқинчиларга хос» талабини рад этганди.
Мавзуга оид
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
20:22 / 22.05.2026
Путиннинг рейтинги пасайишда давом этмоқда
17:04 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Владимир Путин билан мулоқот қилди
14:15 / 21.05.2026