Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятининг икки туманида янги прокурорлар иш бошлади
Бухоро вилоятининг Олот ва Шофиркон туманларига янги прокурорлар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан адлия кичик маслаҳатчиси Сардор Искандарович Шарипов Олот туман прокурори лавозимига тайинланди.
Сардор Шарипов тайинловга қадар Бухоро вилояти Қоракўл тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, адлия маслаҳатчиси Аббос Илёсович Эшмуродов Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Эшмуродов тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаётганди.
Аббос Эшмуродов тайинловга қадар, Бухоро вилояти прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, у Олот туман прокурори ҳамда Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Шофиркон туманининг олдинги прокурори Жасур Тангриев 2021 йил 13 апрелида президент видеоселекторида ёшлар билан ишлашдаги камчиликлар учун лавозимидан олинган эди. Президент ўша йиғилишда ишдан олинган раҳбарлар бундан кейин давлат ишларида ишлай олмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026