Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилади
Хитойнинг Шанҳай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмасининг расмий очилиш маросими доирасида 5 ноябр куни халқаро иқтисодий форум ўтказилди.
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати хабарига кўра, форумда бош вазир Абдулла Арипов сўзга чиқди.
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланиши, ўтган йилда товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етгани, яқин истиқболда унинг ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар ва энг муҳими биргаликда ривожланиш учун хоҳиш борлиги маълум қилинди.
Охирги йилларда Хитойдан Ўзбекистонга жалб қилинаётган тўғридан тўғри инвестициялар ҳажми беш баробар, қўшма корхоналар сони эса уч баробар ошди. Қўшма лойиҳалар портфели 53 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.
Маълум қилинганидек, охирги йилларда мамлакатда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилди. 2030 йилгача “яшил” энергия манбаларини 40 фоизга етказиш борасида иш олиб борилмоқда.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон барча давлатлар билан турли соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдордир.
Мавзуга оид
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
10:10 / 25.10.2024