Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–октябр ойларида кўмир қазиб олиш ҳамда нефт-газ ва ёнилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қатор кўрсаткичлар қайд этилган. Хусусан, 10 ойда 7,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ–октябр ойларида кўмир қазиб олиш ҳажми 7,5 млн тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 млн тоннага кўпайган.
Шунингдек, мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари қуйидагича бўлган:
- автомобил бензини — 1,1 млн тонна;
- дизел ёнилғиси — 1,1 млн тонна;
- нефт — 601,2 минг тонна;
- табиий газ — 38,9 млрд куб.м;
- газ конденсати — 1 млн тонна.
Бундан ташқари, саноат ишлаб чиқаришида машинасозлик йўналиши ҳам қайд этилган бўлиб, 10 ойда автомобил двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми 227 085 донани ташкил этган.
Келтирилган рақамлар 2025 йил январ–октябр (10 ой) даври бўйича тақдим этилган.
Мавзуга оид
09:37 / 19.05.2026
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026