Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Ўзбекистон дипломатлари Мисрнинг чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги етакчи оператори "GY ECO Energy for Environmental Solutions" компанияси раҳбари Тамер Исмаил билан учрашув ўтказдилар.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида экологик тоза технологияларни жорий этиш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги истиқболли ташаббуслар муҳокама қилинди.
Компания раҳбари Тамер Исмаил Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.
"Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш стратегияси, қайта тикланадиган энергия манбаларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар ва экология соҳасидаги давлат дастурлари "GY ECO Energy" учун имконият майдони ҳисобланади", деди у.
Мулоқот давомида икки мамлакат мутахассислари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш бўйича музокараларни давом эттириш ва аниқ ташаббусларни белгилаш тўғрисида келишиб олинди.
"GY ECO Energy" компанияси фаолияти маиший чиқиндиларни энергияга айлантириш, муқобил ёқилғи ишлаб чиқариш, "яшил" водород ва органик ўғитлар тайёрлаш, тиббий, саноат ва электрон чиқиндиларни утилизация қилиш, қуёш энергетикасини ривожлантириш ҳамда пластик ва резинани қайта ишлаш каби инновацион йўналишларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
09:41 / 23.05.2026