Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байдендан мактуб келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўрсатаётган етакчилигингиз ва шахсий интилишингиз учун, шу жумладан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика масалаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Сизнинг мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш АҚШ учун устувор аҳамиятга эга», дейилади мактубда.
Шунингдек, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик чуқурлашиб бораётгани эътироф этилган ва эришилган ютуқлар 2023 йилда ҳам янада илгари сурилишига умид билдирилган.
«Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман.
Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда.
Бизнинг шериклигимиз, мана 30 йилдирки, БМТнинг барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишдек асосий принципларига риоя қилиш асосида ривожланди.
Ишончим комилки, ушбу қадриятларга муштарак содиқлигимиз ўзаро алоқаларимиз узоқ муддатли истиқболда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади», деган Америка президенти.
Мавзуга оид
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
09:02 / 20.11.2024
Қайта сайланмаслик эркинлиги: Байден Киевга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда
05:07 / 18.11.2024
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
12:44 / 17.11.2024