Ўзбекистон | 09:51 / 19.11.2020
9314
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди. 

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 2020 йил 19 ноябр маҳаллий вақт билан соат 08:00дан 20 ноябр соат 08:00гача Чимён тоғ зонаси (денгиз сатҳидан 2000м баландлик)да қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Бугун, 19 ноябр куни, Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид