Айни вақтда Қамчиқ довонининг юқори нуқталарида майдалаб ёмғир ва қор ёғиши давом этмоқда. Довонда қор ёғиши муносабати билан йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан довон ҳудудида назорат тадбирлари олиб борилмоқда, йўлда қолиб кетган ҳайдовчилар ва уларнинг автотранспорт воситаларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирча довон орқали икки томонлама автомобиллар ҳаракати давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни, ҳолатдан келиб чиқиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраган.