Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида қор ёғишда давом этмоқда
Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғиши кузатилмоқда. Йўл қопламасида музламалар шаклланмаслиги ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус хизматлар тун-у кун кучайтирилган тартибда иш олиб бормоқда.
Фото: Видеодан кадр
Маълум қилинишича, довон орқали ўтувчи А-373 автомобил йўлида йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф этиш ҳамда автотранспорт воситалари учун муносиб ҳаракат шароити яратиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз амалга оширилмоқда. Махсус техника ва йўл хўжалиги ходимлари доимий навбатчилик асосида хизмат қилмоқда.
Йўлдан фойдаланувчи ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига алоҳида эътибор қаратиш, тезликни меъёрдан оширмаслик, қоидаларга риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралмоқда.
Мутасаддилар имкони борича ёлғиз ҳаракатланмаслик, автоуловлар орасидаги масофани сақлаш ва об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда тежамкор, хавфсиз ҳайдаш услубини қўллашни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
12:18 / 01.03.2026
Довон ортидаги қишлоқ: Четсувда бир кун
17:16 / 24.02.2026