Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда қор ва туман: йўлларда кўриш масофаси чекланган, тезликни оширмаслик тавсия этилмоқда
Қамчиқ довони орқали ўтувчи А-373 «Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон» автомобил йўлининг айрим участкаларда ёмғир, бошқа қисмларида қор ёғаётгани, туман ва музламалар хавфи борлиги муносабати билан ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик ва оралиқ масофани қатъий сақлаш сўралмоқда.
А-373 «Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон» автомобил йўлининг 80—102 ва 166—201-километрлари оралиғида ёмғир, 102—166-километрлар оралиғида эса қор ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати -1 даража атрофида, йўл участкаларда туман кузатилмоқда. Қор ёғиши ва туман сабаб йўлларда кўриш масофаси тахминан 500 метрни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2–10 м/с, намлик эса 79 фоиз даражасида қайд этилмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довон орқали автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ томонидан тун-у кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасига қум-туз аралашмаси сепиш, шунингдек, йўлларни қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
«Қамчиқавтойўл ИЙФК» ДМ «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчиларга мавжуд об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасликни, транспорт воситалари ўртасидаги оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни, барча йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни қатъий тавсия қилди.
Мавзуга оид
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
11:10 / 16.04.2026