Россия Фарғонадан помидор ва қалампир импорт қилишга тақиқ қўйди
Тақиқ сабзавотларда аниқланган вирус туфайли киритилган.

Фото: Станислав Красильников \ ТАСС
Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати («Россельхознадзор») 26 ноябр кунидан бошлаб Россия Федерациясига Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳудудидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлайди. ТАСС нашри идора хабарига асосланиб хабар қилишича, бунга сабзавотларда карантин касаллиги тобамовирус аниқлангани сабаб бўлган.
«Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати 2020 йил 26 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни жорий этади. Бундай чоралар Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирда помидор мевасининг жигарранг буришиши (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) вируси аниқлангани муносабати билан амалга оширилди», дейилади хабарда.
Помидор меваларининг жигарранг буришиши вируслари, помидорда доғ пайдо бўлиши ва пепино мозаикаси Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши қарори билан тасдиқланган Евроосиё иқтисодий иттифоқи карантин объектларининг ягона рўйхатида мавжуд эмас.
«Россельхознадзор» Россияда иссиқхонада сабзавот етиштириш учун ушбу вируслар зарарли эканини ҳисобга олиб, 2020 йил 27 июлдан бошлаб вақтинча карантин фитосанитария чораси сифатида экспорт қилувчи мамлакатлардан Россияга келувчи помидор ва қалампир уруғлари, кўчатлари ва меваларида унинг мавжуд бўлмаслиги талабини киритди.
Талаб ушбу вируслар Евроосиё иқтисодий иттифоқи карантин объектларининг ягона рўйхатига киритилгунига қадар амал қилади. Шу билан бирга, идора кўрсатилган зараркунанда организмларни ягона рўйхатга киритиш масаласини зудлик билан кўриб чиқишни сўраб, Евроосиё иқтисодий комиссиясига мурожаат қилган.
Меванинг жигарранг буришиши вируслари (ToBRFV, тобамовируслар туркуми вакили) сабзавот экинларига зарар келтиради, баргларга доғ тушириб, мева деформациясини келтириб чиқаради.
Агар зарарланган мева саноат иссиқхонасига тушиб қолса, ундаги барча ўсимликларнинг тўлиқ нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
-
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Спорт | 09:25
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
Мавзуга оид

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади

19:52 / 24.04.2025