Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 14 апрел куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти ҳамда Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс Данғара туманида жойлашган 5 гектар нотурар ер майдонини ва унга туташ бўлган давлат захирасидаги 2 гектар бўш ер майдонини кадастрда ишловчи танишлари орқали ҳужжатлаштириб беришни айтиб, 450 минг АҚШ долларига сотишини маълум қилган.
Унинг воситачи сифатида юборган акаси келишилган пуллардан 50 минг АҚШ долларини бўнак сифатида олаёган вақтида ушланди.
Фарғона шаҳрида ўтказилган навбатдаги тадбирда эса 1992 йилда туғилган шахс ушланди. У МЧЖга тегишли 2 гектар ер майдонини 1 млн АҚШ долларига, ушбу ер майдонига туташ бўлган 50 сотих ерни танишлари орқали 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Расмийлаштириш ишлари учун яна 50 минг АҚШ доллари жами, 1,1 млн АҚШ доллар талаб қилган.
Олдиндан бўнак тариқасида 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:25 / 21.05.2026