Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин
Институтнинг “Ойбек” метро бекати ёнидаги ҳозирги биноси ўрнига 5 юлдузли меҳмонхона қуриш таклиф этилмоқда. Таклиф муаллифлари – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Олийгоҳни Зангиотадаги Pharma Park ҳудудига кўчириш кўзда тутилган.
Тошкент фармацевтика институти / Фото: Yandex-хариталар
Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчирилиб, ўрнига 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шундай таклиф билан чиқмоқда.
Бу таклиф тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича президент қарори лойиҳасига киритилган. Ишлаб чиқилган лойиҳани Стратегик ислоҳотлар агентлиги ўз сайтига жойлаштирди.
Унга кўра, Тошкент фармацевтика институтини Тошкент вилоятида жойлашган “Tashkent Pharma Park” ҳудудига кўчирган ҳолда, бўшаган ер майдонида 1 000 ўринлик автотураргоҳ қуриб давлат тасарруфига ўтказиш мажбурияти билан, замонавий 5 юлдузли меҳмонхона барпо этиш таклиф этиляпти.
Тошкент фармацевтика институти 1937 йилда ташкил этилган. Асосий ўқув биноси пойтахт марказида, “Ойбек” метро бекати яқинида жойлашган.
“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида бўлиб, фармацевтика парки ҳам, агентлик ҳам Зангиота туманида, юқумли касалликлар шифохонаси яқинида жойлашган.
Мавзуга оид
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025
Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси учун ташкил этилган Telegram-бот фош этилди
11:07 / 25.12.2025