Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
Тегишли низом лойиҳасига кўра, пешлавҳалар реклама ҳисобланмайди. Пешлавҳа учун реклама жойининг паспортини олиш ва тўлов қилиш талаблари бекор қилинади. Лойиҳа 25 апрел куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, Рақобат қўмитаси бу ҳақда 6 май куни хабар берди ва тадбиркорларни муҳокамада фаол қатнашишга чақирди. Бир кун олдин муаммо ечими давлат раҳбари ҳузурида кўриб чиқилган эди.
Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги
Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қўмита ташқи ахборот воситаларини, хусусан пешлавҳаларга оид тартибларни назарда тутувчи “Ташқи ёзувларни тартибга солиш тўғрисида”ги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Ҳужжат билан амалиётда турли келишмовчиликни келтириб чиқараётган ва қонунчиликдаги бўшлиқ ҳисобланган айрим жараёнларга ва тушунчаларга аниқлик киритилмоқда.
Хусусан, “ташқи ахборот воситаси, “ташқи ёзув”, ахборот кўрсаткичи”, “пешлавҳа”, “эълон”, “маълумотлар тахтаси” каби тушунчаларга аниқ тариф берилмоқда.
Бунда, “ташқи ахборот воситаси” ва “ташқи ёзувлар” ташқи муҳитга қаратилган ҳамда тижорат мақсади кўзланмаган ахборот, яъни реклама тусига эга бўлмаган воситалар ҳисобланиб, ташқи ахборот воситаларини уларга реклама ёки тижорат тусига эга бўлган ахборот ёки тасвирни жойлаштириш орқали ўрнатишга ва фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, пешлавҳалар – савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида фаолияти таснифи (ташкилот номи, ихтисослашуви) тўғрисидаги маълумот ҳисобланиб (мисол учун: дорихона, сартарошхона, АЁҚШ, миллий таомлар, супермаркет, шифохона, озиқ-овқат, қурилиш ва хўжалик моллари дўкони), бундай пешлавҳалар ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ва реклама жойининг паспортини олиш шарт эмас.
Яъни, муайян тадбиркорлик субъекти эгаллаб турган бинонинг ташқи томонида бинога кириш жойида ўзи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисида жойлаштирилган ёки мазкур тадбиркорнинг маҳсулоти ҳақида шу бино витринасидаги ахборот (пешлавҳа) реклама ҳисобланмайди ва бунинг учун тегишли рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатларни олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш талаб этилмайди.
Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 25 апрелидан бошланган ва 10 майга қадар давом этади.
Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокамада ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фаол иштирок этишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳаларини оммавий бузиб ташлаш кампанияси тадбиркорлар эътирозларига сабаб бўлаётган эди. 5 май куни президент ҳузуридаги йиғилишда бу муаммо ҳам кўтарилиб, пешлавҳани реклама деб баҳолаш ва паспорт расмийлаштириш тартиби бекор қилинадиган бўлди.
Мавзуга оид
07:58
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
07:54
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
19:55 / 05.05.2026
Хатолар тан олиндими? Пешлавҳа машмашаси бўйича томонлар мулоқоти
17:45 / 05.05.2026