Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳар бозорларида автотураргоҳ тўлови: илк икки соат нархи ўзгаришсиз қолади
"Муниципал активларни бошқариш" давлат унитар корхонаси шаҳар бозорларидаги автотураргоҳларда туриш вақтига қараб тўлов тарифларини янгилади. Илк икки соатлик тўхташ учун нархлар ўзгармасдан қолади, узоқ вақт турадиганлар учун эса тўлов оширилади.
Фото: Kun.uz
"Муниципал активларни бошқариш" давлат унитар корхонаси шаҳар бозорларида жойлашган автомашина тўхташ майдонларида транспорт воситалари реал туриш вақти бўйича таҳлил ўтказди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, аксарият харидорлар зарур маҳсулотларни харид қилиш учун икки соатгача бўлган вақт билан чекланади. Шу сабабли автотураргоҳларда илк икки соатлик тўхташ нархи ўзгаришсиз қолдирилди — бу оддий ташриф буюрувчилар учун қулай ва одатий вақт оралиғи ҳисобланади.
Икки соатдан ортиқ туриш ҳолати, одатда, бозор ходимлари, савдогарлар ва фаолияти бозор ҳудуди ёки унга туташ ҳудуд билан боғлиқ бўлган шахсларга тегишли. Янгиланган тарифлар, асосан, мана шу тоифадаги фойдаланувчиларга таъсир қилади, оддий xaridorлар учун эса sezиларли ўзгариш бўлмайди.
Тарифларни ўзгартиришдан кўзланган мақсад — автотураргоҳлар ишини тартибга солиш, дам олиш кунларидаги ортиқча юкламани камайтириш ва барча ташриф буюрувчилар учун бўш тўхташ жойларини таъминлашдир. Узоқ вақт туриш учун юқорироқ тўлов белгиланиши машиналарни ўз вақтида жой бўшатишга рағбатлантиради, бу эса бошқа харидорларга ҳам тезроқ тўхташ жойи топиш имконини беради ҳамда атрофдаги йўлларда транспорт ҳаракатига ижобий таъсир кўрсатади.
Расмий маълумотга кўра, ушбу қарор автотураргоҳлардан фойдаланиш хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Янгиланган тарифлар тўхташ жойларини тартибга солиш ва оқилона тақсимлаш воситаси сифатида кўрилиб, оддий ташриф буюрувчилар манфаатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги таъкидланган.
Мавзуга оид
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
17:45 / 19.03.2026
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
09:13 / 19.02.2026
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
12:28 / 05.02.2026