Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Венгриянинг Magnus Aircraft Zrt. компанияси бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар компания томонидан ишлаб чиқарилган Magnus Fusion 212 русумли самолётларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама этди.
Маълумот ўрнида, Magnus Aircraft Zrt. композит материаллардан инновацион самолётларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи Венгриянинг халқаро компанияси ҳисобланади.
Компаниянинг бош қароргоҳи Венгриянинг Погани шаҳрида, Печ–Погани халқаро аэропорти яқинида жойлашган бўлиб, қарийб 8000 квадрат метр майдонни эгаллайди.
Шунингдек, Magnus гуруҳининг вакиллари АҚШ, Хитой, Кения, Нигерия, Сербия ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларида ўз фаолиятини олиб боради.







