Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
9 апрель куни халқ депутатлари Китоб туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Қашқадарё” газетаси хабар бермоқда.
Сессияда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида мулоҳаза юритди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Сагдуллаев Рустам Саидович Китоб тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Туманни бир неча йиллар бошқарган Худойқулов Узоқ Эшқуватович аввалроқ ўз вазифасидан озод этилганди.
Мавзуга оид
18:31 / 26.01.2026
Ҳокимлар январ ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширгани маълум бўлди
11:11 / 17.01.2026
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
19:21 / 01.01.2026
Туман ҳокимлари кенгаш раиси лавозимидан кетди
21:33 / 22.12.2025